53 йил аввал учирилган ярим тонналик космик аппарат Ўзбекистонга қулаши мумкин

Гап 1972 йилда фазога учирилган “Космос-482” номли сайёралараро аппарат ҳақида кетмоқда.
У ракета-ташувчининг якуний босқичидаги муаммо сабабли Ер орбитасида қолиб кетган ва 2025 йил 9–11 май кунлари Ерга қайтиши кутиляпти.
Uzcosmos мутахассисларининг таҳлилларига кўра, аппаратнинг Ўзбекистон ҳудудига тушиш эҳтимоли жуда паст — атиги 0,3–0,5% атрофида баҳоланмоқда.
Тушган тақдирда ҳам, агар қолдиқлар топилса, уларга тегмаслик ва дарҳол расмий идораларга хабар бериш тавсия этилмоқда.