9 май куни Москвадаги Ғалаба парадида 29 та мамлакат етакчилари иштирок этади — Россия президенти ёрдамчиси Юрий Ушаков

«Кўплаб хорижий меҳмонлар таклиф этилган ва биз Ғалаба парадида 29 нафар давлат етакчисининг иштирок этишини кутяпмиз», — деди Ушаков.
Маълумотларга кўра, парадда Озарбойжон, Арманистон, Беларус, Қозоғистон, Қирғизистон, Тожикистон, Туркманистон, Ўзбекистон, Абхазия, Серб Республикаси (Босния ва Герцеговина таркибидаги автономия) , Бразилия, Буркина-Фасо, Венесуэла, Вьетнам, Гвинея-Бисау, Миср, Зимбабве, Хитой, Конго, Куба, Лаос, Мўғулистон, Мянма, Фаластин, Сербия, Словакия, Экваториал Гвинея, Эфиопия ва Жанубий Осетия давлат раҳбарлари қатнашади.
Шунингдек, Россия президенти ёрдамчисининг айтишича, 9 май куни Москвадаги Қизил майдонда бўлиб ўтадиган ҳарбий парадда 13 та мамлакат ҳарбийлари иштирок этади.
«Парадда Озарбайжон, Вьетнам, Беларус, Миср, Қозоғистон, Хитой, Қирғизистон, Лаос, Мўғулистон, Мянма, Тожикистон, Туркманистон ва Ўзбекистон ҳарбийлари қатнашади», — дея маълум қилди Ушаков.