Чеченистон Республикаси раҳбари Рамзон Қодиров ўз лавозимидан озод этилишини сўраганини маълум қилди — “Чечня сегодня” 

Чеченистон Республикаси раҳбари Рамзон Қодиров ўз лавозимидан озод этилишини сўраганини маълум қилди — “Чечня сегодня” 

Журналистлар Рамзан Қодировдан унинг истеъфога чиқарилиши ҳақидаги миш-мишлар ҳақида сўрашди.

«Мен ҳам бу миш-мишларни эшитдим. Улар турли хил нарсаларни ёзадилар. Аксинча, мен лавозимимдан бўшатишни ўзим сўрадим. Бошқа раҳбарда ўз ташаббуси, ўз қарашлари бўлади. Умид қиламанки, илтимосим қўллаб-қувватланади», — дея маълум қилди Чеченистон раҳбари.

Қодиров бу масалани фақат Россия Федерацияси президенти президенти ҳал қилишини билдирди.

«Мен Чеченистон Республикаси раҳбари лавозимида қолиш ёки қолмаслигим бўйича қарор қабул қилмайман. Мен фақат сўрашим ёки таклиф билдиришим мумкин. Лекин қандай гапирсам ҳам, қандай сўрасам ҳам, бундай қарорни фақат бир киши қабул қилади – Олий Бош қўмондонимиз, Россия президенти Владимир Владимирович Путин! Мен пиёда аскарман! Фақат берилган буйруқни бажараман!», — дея таъкидлади Қодиров.

Дўстларингизга ҳам юборинг: