Сурхондарёда аёл 3 ёшли қизчани пичоқлаб қўйди

1 май куни Сурхондарё вилояти, Денов туманида руҳий хасталиклар диспансерида рўйхатда турган аёл 3 ёшли қизчани ҳеч бир сабабсиз ошхона пичоғи билан оғир тан жароҳатлари етказди. Қизалоқ шифохонада вафот этди.
Бош прокуратура маълумотига кўра, гумонланувчи аёл процессуал тартибда ушланган. Унга нисбатан Жиноят кодексининг 97-моддаси (қасддан одам ўлдириш) билан иш қўзғатилган. Тергов ҳаракатлари давом этмоқда.