Алберта провинцияси Канададан ажралиб чиқмоқчи

Алберта 2026 йилда мустақиллик масаласини референдумга қўйиши мумкин.
Канаданинг Алберта провинцияси федерал ҳукумат сиёсатидан норозилик сабабли 2026 йилда мустақиллик масаласини халқ овозига қўйиши мумкин. Бу ҳақда вилоят бош вазири Даниелле Смит баёнот берди.
“Бошланишиданоқ аниқ қилиб айтаман: бизнинг ҳукуматимиз Канада таркибидан ажралиш ташаббусини ўзи илгари сурмайди. Аммо агар бу масалани референдумга чиқариш учун зарур миқдорда имзо тўплаган петитисия муваффақиятли топширилса, биз бу жараённи тўхтатмаймиз ва 2026 йилги референдум бюллетенига киритамиз», — деди Смит.
Унинг сўзларига кўра, марказий ҳукумат Оттавада Алберта ресурсларини “ўзлаштиришда, иқтисодиётини заифлаштиришда ва конституцион ҳуқуқларини бузишда” давом этмоқда.
Таъкидлаш жоизки, Канадада қазиб олинадиган нефтнинг асосий қисми айнан Албертага тўғри келади. Бироқ бу соҳадаги даромад бошқа провинциялар ўртасида тақсимланади. Шу сабабли, Албертада АҚШ таркибига қўшилишни истовчилар кўпчиликни ташкил қилади. Улар фикрича, АҚШ штати мақомида уларнинг ҳаёт даражаси юқорироқ бўлар эди.