Россия тарихидаги энг йирик олмос қазиб олинди

Ёқутистонда оғирлиги 468,30 карат ва ўлчами 56х54х22 мм бўлган фантастик сарғиш рангдаги олмос топилди.
Бу тарихдаги энг йирик ювелир сифатдаги олмос бўлиб, унга «Улуғ Ватан урушидаги Ғалабанинг 80 йиллиги» номи берилди.
«Бу 2025 йил учун ҳақиқий табиий совға бўлди. Бунчалик катта ва ювелир сифатдаги олмос Россияда ҳалигача топилмаган,» — деди мазкур топилмани эълон қилган АЛРОСА компанияси раҳбари.