«Барса» яна «класико»да ғолиб!

«Барса» яна «класико»да ғолиб!

«Барселона» ўз майдонида Ла Лига 35-туридан ўрин олган ўйинда «Реал»ни мағлуб этди – 4:3.

Каталонияликлар сафида Рафинья дубль қайд этган бўлса, Ламин Ямал ва Эрик Гарсия биттадан гол урди. Ферран Торрес учта голли узатмани амалга оширди.

Мадридликлар сафида Килиан Мбаппе ҳет-трик қайд этди, Винисиус Жуниор иккита голли узатмани амалга оширди. Мбаппе дебют мавсумида гол уриш бўйича «Реал»нинг янги рекордини ўрнатди – 39 та гол.

«Барселона» мавсумдаги тўртта ўйиннинг барчасида «Реал»ни мағлуб этди.

«Кўк-анорранглилар» 82 очко жамғариб, Ла Лига турнир жадвалида пешқадамлик қилмоқда. «Қаймоқранглилар» эса 75 очко билан иккинчи ўринда бормоқда.

 

Дўстларингизга ҳам юборинг: