Уруш бошланса, Ким Чен Ин Россияни қўллаб-қувватлайди

Уруш бошланса, Ким Чен Ин Россияни қўллаб-қувватлайди

Шимолий Корея етакчиси Ким Чен Ин АҚШ ва Ғарб давлатлари Россияга ҳарбий ҳужум уюштирган тақдирда, мамлакати Россияни ҳимоя қилишга тайёрлигини билдирди.

Унинг сўзларига кўра, агар “арзон ва нуқсонли қуролларга эга Ғарб хизматкорлари” Россияга қарши хавфли режалардан воз кечмаса, у ҳеч иккиланмасдан КХДР қуролли кучларини ишга солишга буйруқ беради.

Ким Чен Ин Россияни қардош давлат деб атар экан, Шимолий Корея ҳар доим Россиянинг ёнида бўлишини ва зарурат туғилганда ҳарбий ёрдам кўрсатишини таъкидлади.

Дўстларингизга ҳам юборинг: