Ҳукумат биноси маданий мерос объектлари рўйхатига киритилади

Маданий мерос агентлиги тайёрлаган Ҳукумат қарори лойиҳасига кўра, Мустақиллик майдони кўчаси 5-уй манзилида жойлашган Вазирлар Маҳкамаси биносини Моддий маданий мероснинг кўчмас мулк объектлари миллий рўйхатига киритиш кўзда тутилмоқда.
Бундан ташқари, рўйхатга яна 130 га яқин объектлар киритилиши кутилмоқда.