Келлог: Украина музокаралари бошланишидан олдин сулҳга эришиш керак

Келлог: Украина музокаралари бошланишидан олдин сулҳга эришиш керак

Россия-Украина можаросини ҳал қилиш бўйича музокаралар бошланишидан олдин 30 кунлик оташкесимга эришиш керак.

Бу ҳақда АҚШнинг Украина бўйича махсус вакили Кейт Келлог Х ижтимоий тармоқда ёзди.

Аввалроқ АҚШ президенти Доналд Трамп Россия президенти Владимир Путиннинг Киев расмийлари билан тўғридан-тўғри музокараларни қайта бошлаш таклифини олқишлаганди.

Россия президенти Владимир Путин 11-майга ўтар кечаси Кремл олдида журналистлар билан суҳбатда Киев расмийларига 2022-йилда тўхтатиб қўйган тўғридан-тўғри музокараларни ҳеч қандай шартларсиз қайта бошлашни таклиф қилди. Музокаралар 15 май куни Истанбулда бошланиши таклиф қилинмоқда.

 

Дўстларингизга ҳам юборинг: