Россия: Украина дрони Курскка ҳужум қилиб, 5 ёшли қизчани жароҳатлади

Россия: Украина дрони Курскка ҳужум қилиб, 5 ёшли қизчани жароҳатлади

Россиянинг Курск вилояти вақтинча губернатори Александр Хинштейн маълум қилишича, украиналик дрон вилоятнинг Хомутовский туманидаги Хомутовка қишлоғида автомобилга портловчи қурилма ташлаган ва натижада бир бола жароҳат олган.

«Ҳужум оқибатида 5 ёшли бола жароҳатланиб, қариндошлари уни дарҳол энг яқин тиббиёт муассасаси – Брянск вилоятидаги Севская марказий туман касалхонасига олиб боришган,» дея у ўз Телеграм-каналида ёзди.

Хинштейн қўшимча қилишича, боланинг орқаси ва оёғида шрапнель жароҳатлари бор, аммо қизалоқнинг ҳаёти ва соғлиғига хавф йўқ. Шунингдек, у автомобилда бўлган ота-онаси жароҳат олмаганини таъкидлади.

 

Дўстларингизга ҳам юборинг: