«15 май куни айнан қаерда бўлишимни билмайман…»

АҚШ президентининг бошқа баёнотлари:
️ Россия ва Украина ўртасидаги музокараларда ижобий натижаларга эришиш мумкин;
️ Менимча, Россия 30 кунлик сулҳга рози бўлади;
️ 15 май куни айнан қаерда бўлишимни билмайман, чунки ўша куни жуда кўп учрашувларим бор. Лекин Истанбулга учиб бориш имкониятини жиддий ўйлаб кўрмоқдаман, балки борарман;
️ АҚШ Ҳиндистон ва Покистон ўртасидаги ядровий можарони тўхтатди. Менимча, бу даҳшатли ядровий уруш бўлиши мумкин эди. Миллионлаб одамлар ҳалок бўлиши эҳтимоли юзага келганди;
️ Мен Покистон ва Ҳиндистонга ҳарбий ҳаракатлар тўхтатилиши эвазига АҚШ билан савдо ҳажмини сезиларли даражада оширишни таклиф қилдим, акс ҳолда савдо имтиёзлари бекор қилинишидан огоҳлантирдим;
️ Европа Иттифоқи билан савдо қилиш Хитой билан савдо қилишдан кўра “кўп жиҳатдан ёмонроқ”;
️ АҚШ Германиянинг соғлиқни сақлаш тизими ва Европа Иттифоқининг бошқа ижтимоий дастурларини тенг бўлмаган савдо орқали субсидия қилмоқда.