Австрия НАТОга кирмайди

Австрия НАТОга киришни режалаштирмаяпти.
Бу ҳақда янги канцлер Кристиан Штокер Euractiv порталига берган интервьюсида маълум қилди.
«Австрия НАТОга қўшилиш ҳақида ўйламаяпти» – деди у.
1955 йилдан бошлаб Австрия Конституцияси мамлакатнинг ҳарбий бетарафлигини мустаҳкамлади. Euractivнинг қайд этишича, Европа давлатлари орасида Австрия мудофаага энг кам маблағ сарфлайди – ЯИМнинг 1% дан камроғи.