Германия Усмонов ва “Дилбар” ўртасидаги боғлиқликни рад этди

Германия Усмонов ва “Дилбар” ўртасидаги боғлиқликни рад этди

«Коммерсант» нашрининг 2025 йил 11 майдаги хабарига кўра, Германия суди, тадбиркор Алишер Усмоновни «Дилбар» номли люкс яхтанинг эгаси деб аташни расман тақиқлади.

 

Ушбу яхта билан боғлиқ хабарларда Усмоновни ягона ёки тўғридан-тўғри мулкдор сифатида тилга олиш тақиқланди. Бу тақиқ бузилган ҳар бир ҳолатда 250 минг еврогача жарима ёки 6 ойгача қамоқ жазоси белгиланган.

 

 

 

«Дилбар» — дунёдаги энг йирик шахсий яхталардан бири бўлиб, аввалги йилларда Алишер Усмонов билан боғланган. Аммо Усмонов томонидан бир неча бор яхта шахсан унга тегишли эмаслиги, балки оила аъзоларига қарашли трастлар орқали бошқарилаётгани таъкидланган.

 

Маълумот учун, 2022 йилдаги Ғарб санкцияларидан сўнг яхта Германия ҳудудида ҳибсга олинган эди.

Дўстларингизга ҳам юборинг: