Жаҳон молиявий бозорлари ва нефт нархлари кўтарилди, сабаби…
АҚШ ва Хитой ўртасида савдо тарифлари бўйича келишув эълон қилингач, жаҳон молиявий бозорлари ва нефт нархлари кўтарилди.
Бу ҳақда Financial Times нашри хабар бермоқда.
S&P 500 ва NASDAQ индексларига оид фючерслар мос равишда 2,9 фоиз ва 3,8 фоизга ошди. АҚШ доллари бошқа валюталар саватига нисбатан 1 фоизга ортди. Хитой юанининг ҳам мавқейи мустаҳкамланди.
Олтин 3,4 фоизга арзонлашди. Брент маркали нефт нархи 2,7 фоизга ошиб, бир баррел учун 65,61 долларни ташкил этди.
