Камбағал оилалар энди “қизил”, “сариқ” ва “яшил” тоифаларга ажратилади

Президент фармонига мувофиқ, 2025 йил 15 майдан бошлаб Камбағал оилалар реестридаги ва унга тушиш хавфи бўлган оилалар махсус тоифаларга бўлинади:
🔴 “Қизил” тоифа – энг оғир аҳволдаги, даромади энг паст ва меҳнатга лаёқатсиз аъзолари бор оилалар.
🟡 “Сариқ” тоифа – даромади паст, лекин меҳнатга лаёқатли аъзолари бор оилалар.
🟢 “Яшил” тоифага – оила аъзоларининг ҳар бирига тўғри келадиган ўртача ойлик даромади минимал истеъмол харажатларининг 1–1,5 бараваригача бўлган ҳамда:
➖аввал “қизил” ёки “сариқ” тоифадан чиқарилган;
➖ёки реестрга тушиш хавфи юқори бўлган оилалар киради.