Киев АҚШ билан тикланиш жамғармасини ишга туширишга тайёргарликни якунлади

Украина Америка-Украина тикланиш жамғармасини ишга тушириш учун зарур бўлган барча жараёнларни ниҳоясига етказди.
Бу ҳақда бош вазир ўринбосари, иқтисодиёт вазири Юлия Свириденко ўзининг Facebook саҳифасида хабар берди.
«Бугун тегишли нотани АҚШнинг Вақтинчалик ишончли вакили Жули Девисга топширдим,» деб ёзди Свириденко. Унинг айтишича, келишув жамғармани биргаликда бошқариш ва Украина иқтисодиётига сармоя киритишни кўзда тутади.
Бир кун олдин Владимир Зеленский Олий Рада томонидан аввалроқ қўллаб-қувватланган АҚШ билан фойдали қазилмалар соҳасидаги ҳамкорлик тўғрисидаги битимни ратификация қилишни тасдиқлади.