Намангандаги қабристонлардан бири ёниб кетди

Ижтимоий тармоқларда Наманган вилоятидаги «Мавлоно» қабристони ёқиб юборилгани ҳақида хабарлар тарқалди. Вилоят Фавқулодда вазиятлар бошқармаси мазкур ҳолат юзасидан муносабат билдирди.
Қайд этилишича, бугун, 16 май куни соат 14:56 да Янги Наманган тумани ФВБга «Истиқбол» МФЙ Кўзгу кўчасида жойлашган «Мавлоно» қабристонида ёнғин юз бергани ҳақида хабар тушган.
Хабарга асосан ҳодиса жойига ёнғин-қутқарув экипажи соат 15:09 да етиб бориб, соат 15:29 да алангани бартараф этган.
Билдирилишича, ёнғин оқибатда қабристон ҳудудининг 50 квадрат метр жойи ёниб, зарарланган.