Россия узоқ муддатли тинчлик тарафдори – Мединский

Россия ва Украинанинг тўғридан-тўғри музокаралари олдидан, Владимир Мединский матбуот вакилларига баёнот берди.
Асосий фикрлар:
▪️Россия Истанбул музокараларини 2022 йилда тўхтатилган тинчлик жараёнининг давоми сифатида кўради.
▪️Россия делегациясининг вазифаси — можаронинг асосий сабабларини бартараф этиш орқали узоқ муддатли тинчликка эришишдир.
▪️Делегацияга Россия президенти томонидан барча керакли ваколатлар берилган.
▪️Россия делегацияси конструктив ёндашув ва можарони ҳал қилиш йўлларини излаш тарафдори.