Хурсанд Шеров Москвада концерт берди

Ўзбекистонлик опера хонандаси ва велосаёҳатчи 14 май куни Москвадаги Миллатлар уйида ўзбек ва рус тилида қўшиқлар ижро этди. Уни турли маданий ташкилотлар ансамбллари ҳамда мусиқа мактаблари хонандалари қўллаб-қувватлашди, деб хабар берди «Москванинг ўзбек ҳамдўстлиги» жамоат ташкилоти.
Хурсанд Шеров — Ғалабанинг 80 йиллигини Қизил майдонда нишонлаш учун Тошкентдан Москвагача 3600 км масофани велосипедда босиб ўтди.