Финляндияда авиафалокат: вертолётлар ҳавода тўқнашиб, ерга қулади

Финляндиянинг Сатакунта вилоятидаги Эура жамоасида жойлашган аэродром осмонида иккита вертолёт тўқнашиб кетди.
Бу ҳақда Yle телерадиокомпанияси ёзмоқда.
Тўқнашувдан сўнг иккала самолёт ҳам ерга қулади.
«Жануби-ғарбий полиция бошқармаси ҳам [ҳуқуқ-тартибот органларининг] биринчи ходимлари аллақачон воқеа жойига етиб борганини маълум қилди,» – дея таъкидлайди телерадиокомпания.