Пойтахтда кучли шамол: оқибатлар юзасидан қаерга мурожаат қилиш керак?

Тошкент шаҳар ҳокимлиги аҳолини фавқулодда ҳолатларда қуйидаги телефон рақамларига қўнғироқ қилишга чақирди: 1050, 1055, (71) 212-69-80, (71) 212-69-82.
Пойтахт экология бошқармасига кўра, синиш хавфи юқори бўлган дарахтлар ёки синган дарахтларни кўрган фуқаролар, бу ҳақда Экология вазирлигининг (71) 207-11-07, (71) 207-11-08, 1157 ва 1207 телефон рақамларига қўнғироқ қилишлари сўралади.
Энергетика вазирлиги узилган электр симларни кўрганда, дарҳол 1154 рақами орқали хабар беришни сўрамоқда.