Россия Қримдан ҳарбий техникани олиб чиқиб кетмоқда

Россия Қримдан ҳарбий техникани олиб чиқиб кетмоқда

Россия Севастополдаги ҳарбий базадан ҳарбий техникани оммавий равишда олиб чиқиб кетмоқда, чунки у фронтда тақчил, деб хабар берди «АТЕШ». Уларнинг маълумотларига кўра, база ҳудудида фақат бир нечта техника қолган, улар орасида бир нечта янги моделлар ҳам бор.

Воқеа жойида асосан фуқаролар – аёллар ва қариялар бўлиб, улар тозалаш ишларини олиб бормоқда. Ҳарбийлар бу ерда кам, уларни фақат кузатув минорасида ва ҳудуднинг чеккаларида пайқашган.

Дастлабки ҳисоб-китобларга кўра, фронтда қурол-яроғ етишмаслиги туфайли техника олиб чиқиб кетилган, шунинг учун машиналарнинг аксарияти бошқа йўналишларга ўтказилган.

 

Дўстларингизга ҳам юборинг: