Украина “1000га 1000” форматида Россия билан асирлар алмашинув режаси тайёрламоқда

Украина мудофаа вазири Россия билан “1000 га 1000” форматида асирлар алмашинуви режасини тайёрламоқда, дея ёзмоқда ОАВ.
Хабар берилишича, Рустем Умеров душанба куни президент Володимир Зеленскийга асирлар алмашинуви режасини топширади.
Алмашинув бўйича келишувга Истанбулда бўлиб ўтган Украина-Россия учрашувида эришилган. Якшанба куни Украина мувофиқлаштириш штабида ушбу масала бўйича йиғилиш ўтказилди.