Украина разведкаси: Россия 19 майга ўтар кечаси “Ярс” қитъалараро ракетасини “ўқув-жанговар” тарзда учиришни режалаштирмоқда

Украина Мудофаа вазирлиги Бош разведка бошқармаси (ГУР) маълумотига кўра, бундан мақсад «Украинага, шунингдек, Европа Иттифоқи ва NATO’га аъзо давлатларга намойишкорона тазйиқ ўтказиш ва уларни қўрқитиш»дан иборат.
ГУРнинг маълум қилишича, ракета учирилиши Россиянинг Свердловск вилоятидаги Свободний аҳоли пункти яқинидаги ҳудуддан амалга оширилиши кутилмоқда. Маълумотларга кўра, “Ярс” қитъалараро ракетасининг учиш масофаси 10 минг километрдан ортиқни ташкил этади.