Чилонзорда электр ўғрилари қўлга тушди

Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Чилонзор тумани бўлими томонидан ўтказилган терговга қадар текширувда “Sh-K.” МЧЖ масъул шахслари корхонага қарашли умумий овқатланиш шохобчасида электр тармоғига тижорат мақсадида ҳисоблагичдан ташқари тўғридан-тўғри уланиб, 278,3 млн сўмлик электр энергиясидан ноқонуний фойдаланганликлари аниқланган.
Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 169-моддаси (ўғрилик) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.