Финляндияда ўқувчи қурол кўтариб синфдошларига ташланди

Финляндиянинг Пирккала муниципалитетида мактабга пичоқ билан ҳужум уюштирилиши оқибатида уч киши жароҳатланди.
Бу ҳақда Yle хабар бермоқда.
«Пирккаладаги Вяхяярви мактабида пичоқ билан ҳужум уюштирилди, натижада уч нафар ўқувчи жароҳатланди,» – дейилади материалда.
Гумонланувчи қўлга олинди. У ҳам шу мактабнинг ўқувчиси экан. Полиция маълумотларига кўра, жабрланганларнинг ҳаётига ҳеч қандай таҳдид йўқ.
Қайд этилишича, ҳужумдан олдин гумонланувчи ўз режалари ва сабабларини тушунтирган манифестни эълон қилган.