Қирғизистонда содир бўлган зилзила Ўзбекистонда сезилди

Бугун, 20 май куни Тошкент вақти билан 20:07 да Қирғизистонда 3,4 магнитудали зилзила содир бўлди. Бу ҳақда Сейсмопрогностик мониторинг Республика маркази хабар берди.
Қайд этилишича, зилзила эпицентри Тошкентдан 283 км жануби-шарқда. Магнитуда: 3,4. Чуқурлиги: 10 км. Эпицентр: Жалолобод, Қирғиз Республикаси. Зилзила координаталари: 41,19 градус шимолий кенглик; 72,6 градус шарқий узунлик. Эпицентрда сезилиш кучи: 4 балл.
Ўзбекистон Республикаси ҳудудида сезилиш кучи:
Андижон вилоятининг Пахтаобод туманида – 2 балл, 29 км.