Самарқандда жаҳон чемпиони бўлган парадзюдочи Ўлжон Амриевага уй совға қилинди

Президент совғаси сифатида берилган янги хонадон калитини спортчига Ургут тумани ҳокими топширди, деб хабар беради @SputnikUzbek мухбири.
Эслатиб ўтамиз, 26 ёшли Ўлжон Амриева -64 кг вазн тоифасида жаҳон чемпиони бўлиб, кўзи ожиз спортчилар орасида бундай ютуққа эришган илк ўзбекистонлик аёлга айланди.