Шавкат Мирзиёев Венгрия йирик бизнеси вакиллари билан учрашди

Венгрия томонидан учрашувда “OTP Bank”, “BDPST Group”, “4iG”, “Indotek”, “MVM”, “Duna Group”, “MOL Group”, “H2O Consortium”, “Inpark”, “Wizz Air” ва бошқа компаниялар топ-менежерлари ва таъсисчилари иштирок этди.
Президент Ўзбекистонда Венгрия компаниялари билан йўлга қўйилган муваффақиятли ҳамколик намуналарини санаб ўтди ва ҳамкорликни кенгайтириш бўйича таклиф ва режаларини билдирди.
Учрашувда транспорт ва йўл инфратузилмасини модернизация қилиш, логистика марказлари ва коммунал тармоқларни барпо этиш, қурилиш материаллари, тайёр тўқимачилик, кимё, фармацевтика маҳсулотлари ишлаб чиқариш каби йўналишларда янги лойиҳаларни амалга ошириш бўйича келишувларга эришилди.