Сирдарё вилоятидаги АЁҚШда сифатсиз автобензин сотилиш ҳолати аниқланди

«Ўзэнергоинспекция» Сирдарё вилояти ҳудудий бошқармаси томонидан ўтказилган назорат тадбирида «С.Й.О.» МЧЖга қарашли АЁҚШ томонидан сотилаётган АИ-92 маркали автобензиндан намуналар олиниб, лабораторияда таҳлил қилинганда давлат стандарт талабларига мос келмаслиги (сифатсизлиги) аниқланди.
Ушбу қоидабузарлик натижасида Ўзбекистон Республикасининг 940-сонли Қонунининг 43-моддасига асосан реализация қилинган 9 914 литр автобензин қийматининг 50 фоизи миқдорида иқтисодий санкция қўлланилди.
Шунингдек, аниқланган қолдиқ сақланаётган сифатсиз нефть маҳсулотларини сотувга чиқармаслик ва сифатини қайта тиклаш лозимлиги бўйича кўрсатма берилди.