Сирдарёда 14 ёшли бола каналда чўкиб кетди

Сирдарёда 14 ёшли бола каналда чўкиб кетди

Жорий йилнинг 18 май куни Сирдарё вилояти Мирзаобод тумани «Ойдин» МФЙ ҳудудидан оқиб ўтувчи Дўстлик каналига чўмилиш учун борган 2011 й.т. вояга етмаган фуқаро А.Х. эҳтиётсизлик оқибатида «Дўстлик» каналига чўкиб кетган, дея ёзмоқда Uznews.uz.

Вилоят ФВБ ғаввос-қутқарувчилари томонидан олиб борилган сувда қидирув-қутқарув тадбирлари натижасида 19 май куни йигитнинг танаси сувдан олиб чиқилди.

Ҳозирда мазкур ҳолат юзасидан Мирзаобод тумани прокуратураси томонидан суриштирув ишлари олиб борилмоқда.

 

Дўстларингизга ҳам юборинг: