Озарбайжонда Каъба нусхасини қуриш таклиф қилинди

Озарбайжонда Каъба нусхасини қуриш таклиф қилинди

Озарбайжонлик депутат Гудрат Ҳасангулиев Нахчивон шаҳридаги Асҳоби Каҳф ғори ҳудудида Маккадаги Каъбанинг айнан нусхасини яратиш ташаббуси билан чиқди.

Унинг сўзларига кўра, Саудия Арабистони ҳар йили Каъба қопламаси (кисва)ни алмаштиради ва эскисини эса мусулмон давлатлардан бирига совға қилади. Озарбайжон ҳам мусулмон давлат сифатида бундай қопламани олиш учун мурожаат қилиши мумкин.

Депутатнинг таъкидлашича, Маккада муқаддас зиёратгоҳга фақат чекланган миқдордаги одамлар кириши мумкин. Асҳоби Каҳфдаги янги Каъбага эса барча зиёратчилар бемалол кириши мумкин бўлади.

Унинг фикрича, ушбу лойиҳа мамлакатдаги зиёрат туризмини ҳам ривожлантиришга ҳисса қўшиши мумкин.

Дўстларингизга ҳам юборинг: