Ўзбекистонда туғилиш даражаси 3,7 фоизга камайди

Ўзбекистонда туғилиш даражаси 3,7 фоизга камайди

Миллий статистика қўмитаси маълумотига кўра, 2025 йилнинг январь–март ойларида Ўзбекистонда жами 198 089 та туғилиш ҳолати қайд этилди. Бу кўрсаткич ўтган йилнинг шу даврига нисбатан 3,7 фоизга камайган.

Шу даврда 193 370 та ҳолатда якка чақалоқлар туғилган. Эгизаклар сони эса 4 582 тани ташкил этди. Бундан ташқари, 137 та ҳолатда уч ёки ундан ортиқ чақалоқ бир вақтда дунёга келган.

Дўстларингизга ҳам юборинг: