Япония қишлоқ хўжалиги вазири гуруч ҳақида гапириши ортидан истеъфога чиқди

Куни кеча вазир Таку Это Японияда гуруч нархи кескин кўтарилиши фонида шундай деганди:
“Мен ҳеч қачон гуруч сотиб олмаганман. Бизга уни ҳадя қиладиган кўплаб тарафдорларимиз бор”.
Япония бош вазири унинг аризасини қабул қилган, деб ёзади NHK World Japan.
Апрель ойида Японияда гуруч 2024 йилга нисбатан 93% қимматлади. Бу 1971 йилдаги ўсишдан ҳам юқори.