Евроиттифоқ Сурияга қўйилган санкцияларни бекор қилишга қарор қилди

Европа Иттифоқининг Ташқи ишлар ва хавфсизлик сиёсати бўйича олий вакили Кая Калласнинг маълум қилишича, мазкур қарор Европа Кенгашининг 20 май куни бўлиб йиғилишида қабул қилинган.
«Биз сурияликларга тинч ва янги Сурия давлатини қуришда ёрдам бермоқчимиз. Европа Иттифоқи охирги 14 йил давомида ҳар доим сурияликларни қўллаб-қувватлаб келди ва буни давом эттиради», — деб ёзди Каллас Х ижтимоий тармоғидаги саҳифасида.
DW’нинг дипломатик манбаларига таяниб хабар беришича, санкцияларни юмшатиш биринчи навбатда Сурия Марказий банкига тегишли бўлади.
«Бу санкциялар Башар Асад режимига қарши жорий қилинган эди. Бу режим энди йўқ», — дея изоҳ берди манбалардан бири.
«Гап санкцияларни босқичма-босқич ва қайта кўриб чиқилиши мумкин бўлган тарзда бекор қилиш ҳақида гап кетмоқда, шу билан бирга, ЕИ санкцияларни қайта жорий қилиш ҳуқуқини ўзида сақлаб қолмоқда», деб ёзмоқда DW.