АҚШ Грузияга нисбатан MEGOBARI қонун лойиҳасини қабул қилди

АҚШ маъмурияти , Америка расмийлари фикрига кўра, демократик тамойиллардан четга чиқиб, Вашингтоннинг геосиёсий рақибларига яқинлашаётган Грузия ҳукуматига қарши санкциялар қўллаш масаласини жиддий кўриб чиқмоқда.
349 конгрессмен (168 республикачи ва 181 демократ) томонидан қўллаб-қувватланган Вакиллар палатаси томонидан MEGOBARI қонун лойиҳасининг қабул қилиниши муҳим момент бўлди. Ҳужжатда Грузия раҳбариятига қарши “демократияни рад этиб, Хитой, Эрон ва Россия билан яқинлашгани учун” кенг кўламли санкциялар жорий этилиши кўзда тутилган.
Давлат котиби, айни пайтда президентнинг миллий хавфсизлик бўйича маслаҳатчиси вазифасини бажарувчи Марко Рубио буни Вакиллар палатаси Ташқи ишлар қўмитасидаги тингловда очиқчасига айтди: “Шундай қилиб, биз бу масалани кўриб чиқамиз ва дунёнинг муҳим қисмини Америкага қарши ҳукумат бошқараётгани бизнинг миллий манфаатларимизга мос келадими ёки йўқми, деган қарорга келамиз, агар шундай бўлмаса, ҳукумат бу харажатларни тўлашига ишонч ҳосил қиламиз”.
«Ҳозирда бу масала кўриб чиқилмоқда ва биз вариантлар ва қўшимча имкониятларни излаяпмиз. Бугун нима қилишни режалаштираётганимизни аниқ айта олмайман, лекин айтаманки, бу масала муҳокама қилинмоқда», – дея таъкидлади Давлат котиби.
Тангликнинг кучайиши Грузияда хорижий агентлар тўғрисидаги қонун қабул қилинганидан кейин бошланган. АҚШ Давлат департаменти аллақачон республика билан стратегик ҳамкорликни тўхтатган. Ўз навбатида Грузия бош вазири Ираклий Кобахидзе Европа Иттифоқига кириш бўйича музокараларни тўхтатди.
Грузия Бош вазири аллақачон АҚШ Конгресси томонидан қабул қилинган MEGOBARI қонунини душманлик деб атади. Қонун кучга кириши учун ҳужжат Сенат томонидан тасдиқланиши ва АҚШ президенти томонидан имзоланиши керак.