КХДРда сувга тушириш маросими чоғида 5 минг тонналик эсминец “жиддий аварияга” учради

Кема сувга туширилиш маросими вақтида мувозанатни йўқотиб, корпуси шикастланган, деб хабар бермоқда Корея Марказий телеграф агентлиги.
Хабарларга кўра, КХДР етакчиси Ким Чен Ин маросимда иштирок этаётган бўлган ва юз берган ҳодисани «бепарволик, масъулияцизлик ва илмга асосланмаган ёндашув натижасида содир бўлган жиноят» деб атаган.
«Мазкур кемани қуриш ва сувга тушириш учун масъул бўлган амалдорларнинг хатолари июн ойида бўлиб ўтадиган КХДР Меҳнат партияси Марказий Қўмитаси пленумида кўриб чиқилади», — дея таъкидлаган Шимолий Корея етакчиси.
«Ким Чен Ин, шунингдек, эсминецни партия қурултойигача тезроқ таъмирлашни буюрган. Ҳодиса натижасида кимдит жароҳат олганми йўқми ҳозирча номаълум», деб ёзмоқда Yonhap.
Жанубий Корея ва АҚШ разведкаси маълумотларига кўра, шимолий кореяликлар эсминецни сувга ён томондан туширишга уринган. 38 North нашрига кўра, КХДРда бундай усул илгари қўлланилмаган.