Ўзбекистон ва Словения ўртасида қандай ҳужжатлар имзоланди? Рўйхат

Любляна шаҳрида бўлиб ўтган музокаралар якунида президент Шавкат Мирзиёев ва Словения бош вазири Роберт Голоб Қўшма баёнот имзолади. Бу ҳақда Президент матбуот хизмати хабар берди.
Улар ҳузурида икки томонлама ҳужжатларни алмашиш маросими бўлиб ўтди. Булар:
– дипломатик паспорт эгаларини виза талабларидан озод қилиш тўғрисида;
– таълим, фан ва маданият соҳаларидаги ҳамкорлик тўғрисида;
– транспорт ва логистика соҳасидаги ҳамкорлик тўғрисида;
– “ақлли” шаҳарларни бошқариш соҳасидаги ҳамкорлик тўғрисида;
– стандартлаштириш соҳасидаги ҳамкорлик тўғрисида;
– сув ресурсларини бошқариш соҳасидаги ҳамкорлик тўғрисида;
– туризм соҳасидаги ҳамкорлик тўғрисида битимлар.