Гарвард университетига хорижий талабаларни қабул қилиш тақиқланди

АҚШ Ички хавфсизлик вазири Кристи Ноэмнинг хатига кўра, университет энди янги хорижий талабаларни қабул қилмайди, ҳозир ўқиётганлар эса бошқа олийгоҳларга ўтказилади.
Бу қарор Гарвардда антисемитизм, зўравонлик ва “терроризмни қўллаб-қувватлаш”даги айбловлар ортидан қабул қилинди.
Аввалроқ вазирлик университет грантларини музлатиб, хорижий талабаларнинг ноқонуний ва зўравон ҳаракатлари ҳақида маълумот талаб қилган эди.