Маск АҚШ махфий маълумотларига киришда айбланмоқда

Маск АҚШ махфий маълумотларига киришда айбланмоқда

Тадбиркор Илон Маск томонидан бошқариладиган АҚШ ҳукумати фаолияти самарадорлигини ошириш департаменти (DOGE) жамоаси АҚШ федерал ҳукумати тузилмаларида маълумотларни таҳлил қилиш учун унинг компанияси томонидан ишлаб чиқилган xAI Grok чат-ботидан фойдаланишни кенгайтирмоқда. Бу ҳақда Reuters манбаларга таяниб хабар бермоқда.

 

Унинг сўзларига кўра, Grokнинг бундай қўлланилиши манфаатлар тўқнашуви тўғрисидаги қонунларни бузиши ва миллионлаб АҚШ фуқароларининг шахсий маълумотларини хавф остига қўйиши мумкин. Агентлик суҳбатдошларининг таъкидлашича, DOGE вакиллари Грокъдан, жумладан, АҚШ Ички хавфсизлик вазирлиги ходимларига, идорада бундай воситанинг расмий тасдиқланмаганига қарамай фойдаланишни тавсия қилган.

 

Агар Grok ёрдамида ҳақиқатан ҳам махфий ҳукумат маълумотлари қайта ишланса, бу Америка хавфсизлик ва махфийлик қонунчилигининг бузилишига олиб келиши мумкин, дея огоҳлантиради экспертлар. Бундан ташқари, Маск давлат шартномалари ҳақидаги ёпиқ маълумотларга кириши, шунингдек, бошқа сунъий интеллект хизматларини кўрсатувчи провайдерларга нисбатан рақобатдош устунликка эга бўлиши мумкин, деб таъкидлайди Reuters.

 

Аввалроқ агентлик DOGE ходимлари ўз ишида кўпинча ҳимояланмаган алоқа каналларидан, жумладан Google Docs ва Signal мессенжеридан фойдаланишини, бу эса давлат сири тўғрисидаги қонунчилик талабларига зид келиши мумкинлигини маълум қилган эди.

Дўстларингизга ҳам юборинг: