Рус мусулмони Нурмамад Афғонистонда 40 йил яшаб, Россияга қайтди!..

Собиқ совет солдати Сергей Краснопёров Афғонистонда 40 йил яшагандан сўнг Россияга қайтди. Ҳозир у 60 ёшда, ва унинг исми — Нурмамад.
Нурмамад (Сергей Краснопёров) 1983 йили армияга чақирилиб, Афғонистон уришига юборилган. Бир куни у ўз базаcини қуролсиз тарк этган. Унинг айтишича, айнан шу ҳолат унинг ҳаётини сақлаб қолган — у афғонистонликлар қўлига тушиб қолган.
«Қачонки уларнинг қўмондони келганида, у менга тегмасликни буюрди ва менинг қуролсиз ва ихтиёрий келганимни айтди. Шу тариқа мени ҳеч ким безовта қилмади», — деб эслайди Нурмамад.
Унинг сўзларига кўра, у тушган одамлар унга яхшилик қилишган: урмаган, ҳақорат қилмаган, ҳаммаси меҳрибон бўлган ва инглиз тилини билган. Нурмамад улар билан мактабда ўрганган инглиз тилида гаплашган. Тахминан бир йилдан сўнг у маҳаллий тилда гаплаша бошлаган.
Исломни қабул қилгач, афғонистонликлар унга: агар у қолишни истаса, уйлантиришларини айтган. У рози бўлиб, 20 ёшли қизга уйланган. Унинг 13 нафар фарзанди туғилган, афсуски, улардан 7 нафари чақалоқлик пайтида вафот этган. Ҳозирда Нурмамаднинг 6 нафар фарзанди ва 2 нафар набираси бор.
У Афғонистондаги давлат электр таъминоти компаниясида дизел генераторлари бўйича механик бўлиб ишлайди.
Нурмамад Россияга 80 ёшли онасини кўриш учун қайтди. У ҳозирда Курган шаҳрида яшайди.
Жаноб Камина