Хоразмдаги Марказий банк биносининг томида ёнғин содир

Урганч шаҳар, Тинчлик кўчасида жойлашган Марказий банк биносининг том қисмида 22 май куни соат 17:16 да ёнғин содир бўлди. Бу ҳақда ФВВ матбуот хизмати хабар берди.
Маълум қилинишича, томнинг тахминан 80 кв метр майдонида ёнғин рўй берган.
Ёнғин-қутқарув экипажлари соат 17:20 да воқеа жойига етиб бориб, ёнғин соат 17:38 қуршаб олинган, 18:18 да ўчирилган.
Ҳодиса оқибатида тан жароҳати олганлар йўқ.