Буюк Британия Чагос архипелагини Маврикийга топшириш бўйича келишув имзолади — Sky News 

Буюк Британия Чагос архипелагини Маврикийга топшириш бўйича келишув имзолади — Sky News 

Келишувга кўра, Буюк Британия Ҳинд океанидаги ушбу ҳудуд устидан суверенитетидан бутунлай воз кечади, бироқ у ердаги стратегик ҳарбий база — Диего-Гарсияни 99 йил муддатга ижарага олади. Мазкур базада АҚШ ҳарбий авиацияси ҳам жойлашган бўлиб, унинг ижараси йилига 100 миллион фунтдан ортиқни ташкил этади.

 

Буюк Британия бош вазири Кир Стармер матбуот анжуманида мазкур база “ниҳоятда муҳим аҳамиятга эга” эканини таъкидлади.

 

2019 йилда БМТ Халқаро суди Буюк Британия Чагос архипелагини Маврикийга топшириши кераклиги тўғрисида қарор чиқарган эди.

Дўстларингизга ҳам юборинг: