«Наполи» – А Серия 2024/25 чемпиони!

«Наполи» – А Серия 2024/25 чемпиони!

«Наполи» ўз майдонида А Серия 38-тури доирасида «Кальяри»ни мағлуб этди – 2:0. Голларга Скотт Мактоминей ва Ромелу Лукаку муаллифлик қилди.

 

Параллел кечган ўйинда «Интер» сафарда «Комо»ни мағлуб этди – 2:0.

Голларга Стефан де Врей ва Хоакин Корреа муаллифлик қилди.

 

«Наполи» очколарини 82 тага етказиб, Италия чемпионига айланди. Антонио Конте жамоаси «Интер»ни 1 очкога ортда қолдирди. Учинчи ўринни «Аталанта» (74) эгаллади.

 

«Наполи» ўз тарихида тўртинчи марта ва сўнгги уч йил ичида иккинчи марта Италия чемпионлигини қўлга киритди.

Дўстларингизга ҳам юборинг: