“Россия дронлар пойгасида етакчига айланди”

Россия ўрта масофали FPV дронлари ва уларнинг оптик толали модификацияларини ишлаб чиқариш ва улардан фойдаланиш бўйича Украинани ортда қолдирди.
Бу ҳақда Британиянинг The Times газетаси ёзмоқда.
«Россия Киевни ортда қолдириб, дронлар пойгасида етакчига айланди…,» – дейилади мақолада.
Украиналик ҳарбийлардан бирининг сўзларига кўра, сўнгги бир ҳафтанинг ўзида Россия дронларининг зарба бериш масофаси тўрт километрга ошган.