Дунё ўн йиллик низоларни кутмоқда

Дунё ўн йиллик низоларни кутмоқда

Кейинги ўн йилликлар бутун дунёда доимий қуролли тўқнашувлар даври бўлиши мумкин. Буюк Британия ҳукуматининг собиқ котиби Саймон Кейс шундай фикр билдирди.

«Фарзандларимнинг ҳаётига назар солсам, кейинги ўн йил, балки йигирма йил ҳам айнан шу давлатлараро низо билан белгиланади,» – дея унинг сўзларини The Times газетаси келтиради.

Шунингдек, у Британиянинг ядровий тийиб туриш сиёсатини ўзгартиришга чақирди. Мақола муаллифлари таъкидлашича, Буюк Британия фақат битта – сув ости кемаларидан жанговар каллакларни етказиб бериш тизимига таянадиган ягона ядровий давлатдир.

Дўстларингизга ҳам юборинг: