Бу мукофат тарсакидай бир гап!..

Бу мукофат тарсакидай бир гап!..

Рости умидимиз жуда катта эди. Ҳатто, ғўддайиб, кеккайиб қолгандик. Аммо орадан ҳеч қанча вақт ўтмай кўз тегди. Абдуқодир умуман майдонга тушмай қўйди. Сабаби эса номаълум. Ана шу номаълумлик одамни ичини эзади. Ҳеч қурса сўнги дақиқаларда майдонга тушсамиди? Ҳеч қурса оёғига бир мартагина тўп тегмасиди? Лекин ундай бўлмади. Мана «Ман Сити» чемпионатда учинчи ўринни олди. Бутун жамоадошлари қатори Абдуқодир Ҳусанов ҳам бронза медалли бўлди.  Бироқ бу бронза унинг кўксига умуман ярашмади. Сабаби ўша. У яқинда юртимизга келади. 5 июнь куни БААгар қарши майдонга тушади. Умид қиламанки, у Гвардиоллани бошини эгади. Эгишга мажбур қилади. Афсус чектиради…

Дўстларингизга ҳам юборинг: