Россияда 5 қаватли ёғоч уйлар қурилади

Россияда 5 қаватли ёғоч уйлар қурилади

Россияда бутун мамлакат бўйлаб 5 қаватли ёғоч уйлар қурилади.

Бу ҳақда Давлат Думасининг қурилиш ва уй-жой-коммунал хўжалиги қўмитаси раис ўринбосари Кошелев маълум қилди.

Ҳозирда бундай бинолар ёнғин хавфсизлиги талабларига жавоб бера оладими-йўқми, деган савол юзасидан текширувлар ўтказиляпти. Агар барчаси ижобий якун топса, келгусида бутун Россия бўйлаб шундай тураржойлар қурилиши кутилмоқда.

Лойиҳа экологик қурилишни ривожлантириш ҳамда арзон уй-жой масаласини ҳал қилишга қаратилган.

Дўстларингизга ҳам юборинг: