Заргарлик ускуна ва бутловчи қисмлари импорт божидан озод қилинади

Заргарлик ускуна ва бутловчи қисмлари импорт божидан озод қилинади

 

Президент ўтказган йиғилишда маълум қилинишича, шунингдек:

 

🔸якка тадбиркорларга тилла буюмлари савдосига рухсат берилади;

🔸норасмий расталар қонунийлаштирилади;

🔸миллий брендлар яратишга хорижий мутахассислар жалб этилади;

🔸олтинни бўлиб тўлаш асосида сотиб олиш тартиби 3 йилга узайтирилади;

🔸нуфузли брендлар билан ҳамкорлик харажатлари $30,000 гача қоплаб берилади;

🔸хорижий мутахассис олиб келиш харажатининг $2500 гача қисми, 5 нафар шогирд чиқариш шарти билан қопланади.

 

Қайд этилишича, норасмий заргарлик бозорида йилига $600 млн.лик тилла буюмлар айланмоқда.

 

 

Дўстларингизга ҳам юборинг: